








"МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР ТЕХНОЛОГИЯСИ" фанидан ўқув қўлланма.
Mahsulot tavsifi
Ҳозирги кунда экинлардан олинадиган ҳосилнинг қариб ярми (баъзи ҳолларда 60 - 70%) минерал ўғитлар ҳисобига олинади. Аскарият экинларда ўғит қўллаш билан боғлиқ 1 сўмлик сарф - харажат 2 - 3 сўм бўлиб ҳосил билан қайтади, ғўзани ўғитлашда эса бу кўрсаткич 8 - 9 сўмни ташкил этади. Ўғитлардан олинадиган иқтисодий самара тупроқ - иқлим шароитлари, ўғитларни меъёри, муддати ва юксак агротехника тадбирлари асосида қўллаш билан узвий боғлиқ. 1980 йилда дунё бўйича 111,7 млн. т минерал ўғит ишлатилган бўлса, XXI асрнинг бошларига келиб, халқаро амалий тизимли таҳлил институти ҳисоби бўйича 287 млн. т, БМТ қошидаги Саноат тараққиёти ташкилоти маълумоти бўйича 307 млн. т минерал ўғит тайёрланади. 2015–2020 йилларга келиб бу кўрсаткич 2–3 марта ошиши кузатилмоқда. Ҳозирги кунда ривожланган мамлакатларда киши бошига 145 кг, ривожланаётган мамлакатларда эса атига 23 кг минерал ўғит тўғри келмоқда.
Teglar
"МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР ТЕХНОЛОГИЯСИ" фанидан ўқув қўлланма.

Muallif
Soff seller 04
Tasdiqlangan sotuvchi