








Экстракторларнинг Тузилиши
Mahsulot tavsifi
Экстракциялаш жараёнларини амалга ошириш учун ишлатиладиган қурилмаларга қуйидаги талаблар қўйилади: 1) қурилманинг иш хажми бирлигига тўғри келган экстрактнинг миқдори, яъни солиштирма иш унуми катта бўлиши керак; 2) ҳосил бўлаётган эритманинг концентрацияси иложи борича юқори бўлиши зарур; 3) охирги эритма хажми бирлигига тўғри келган энергия сарфи кам бўлиши лозим. Экстрактор даврий ва узлуксиз ишлайдиган қурилмаларга бўлинади. Фазаларнинг ўзаро йўналишига кўра, улар тўғри йўналишли, қарама - қарши йўналишли ва аралаш йўналишли қурилмаларга ажралади. Даврий ишлайдиган қурилмаларнинг иш унуми кичик бўлганлиги сабабли улар кичик хажмли ишлаб чиқаришларда ишлатилади. Саноатда асосан узлуксиз ишлайдиган қурилмалардан кенг фойдаланилади. Кимё саноатида ҳар хил тузилишга эга бўлган экстракторлар ишлатилади. Булар асосан уч турга (аралаштиргич — тиндириш, колоннали ва марказдан қочма куч таъсирида ишлайдиган экстракторларга) бўлинади. Аралаштиргич — тиндириш экстракторлари. Энг оддий, даврий ишлайдиган аралаштиргич — тиндириш экстракторлари вазифасини аралаштиргичли қурилмалар бажаради. Бир поғонали экстракциялашни узлуксиз олиб бориш учун икки қисм (аралаштиргич ва тиндириш) дан иборат қурилмалар ишлатилади.
Teglar
Экстракторларнинг Тузилиши

Muallif
Vohidjon Arslonov
Tasdiqlangan sotuvchi