




Хукм.
Mahsulot tavsifi
Режа §1. Хукм борлиқни акс эттиришнинг мантиқий шакли сифатида. §2. Оддий ҳукмлар. §3. Мураккаб ҳукмлар. §4. хукмлар ўртасидаги муносабатлар. §5. хукмларнинг модаллиги. §6. Савол ва жавобнинг муҳокама юритишдаги тутган ўрни. §7. Норма ва ҳукм. §Хукм предметга маълум бир хоссанинг, муносабатнинг хослиги ёки хос эмаслигини ифодаловчи тафаккур шаклидир. §хукмнинг асосий вазифаси предмет билан унинг хусусияти, предметлар ўртасидаги муносабатларни кўрсатишдир. Ана шунинг учун ҳам у доимо тасдиқ ёки инкор шаклдаги фикрдан иборат бўлади. Фикр юритиш жараёнида биз предмет ва ҳодисаларнинг оддий, ташқи хусусиятлари билан бирга уларнинг ички, зарурий боғланишларини, муносабатларини билиб борамиз. Предмет ва ҳодисаларнинг хусусиятларини кетма-кет ўрганиб, улар ҳақида турли абстракциялар ҳосил қиламиз. Бу абстракциялар ҳукмлар ёрдамида ифодаланади. §хукмлар нисбатан тугал фикрдир. Унда конкрет предмет билан унинг конкрет белгиси ҳақида билим ифода қилинган бўлди. §хукмлар воқеликка мос келиш даражасига кўра чин, хато ва ноаниқ (эҳтимол, тахминий) бўлади. Обьектив воқеликка мос келган, уни тўғри ифодалаган ҳукмлар чин, мос келмаганлари хато бўлади. Айни вақтда чинлигини ҳам, хатолигини ҳам аниқлаб бўлмайдиган ҳукмлар - ноаниқ ҳукмлар мавжуддир. §хукмлар тилда гаплар орқали ифодаланади. хукм мантиқий категория бўлса, гап грамматик категориядир. хукмлар асосан дарак гап орқали ифодаланади. Фақат дарак гаплардагина фикр тасдиқ ёки инкор ҳолда бўлади. §Масалан, «Вақт орқага қайтмайди», «хаёт-бу ҳаракат» каби гаплар ҳукмни ифода қиладилар.
Teglar
Хукм.

Muallif
jasur bozorov
Tasdiqlangan sotuvchi