




Torondoshlar oilasi va ularni dorivorlik xususiyatlari
Mahsulot tavsifi
Мухим вакиллари: Отқулоқ, равоч, жузғун, гречиха ва шу кабилар машҳур авлодлардир: 1. Жингалак отқулоқ (Rumex crispus). Кўп йиллик ўт. Бўйи 100-120 см. Кўл, дарё ва ариқ бўйидаги сернам тупроқлар, суғориладиган экинлар четида бегона ўт сифатида ўсади. 2. Максимович ровочи (Rheum maximowichii). Кўп йиллик ўт. Бўйи 40 - 100 см. Тоғ ёнбағирларида ўсади. Илдизи тери ошлашда ишлатилади. 3. Томирдори (Poligonum amphibium). Кўп йиллик илдиз пояли ўсимлик. Илдизпоясида дубил моддалари бўлади. Медицинада ундан дори олинади. 4. Қуш тили (Poligonum aviculare). Бир йиллик ўт. Бўйи 10-50 см. Ариқ ва йўллар ёқаси, экинлар орасида ўсадиган бегона ўт. Чўл, адир, тоғ зоналарида тарқалган. Медицинада қон тўхтатувчи дори олинади. Буйракларда туз, тошларни эритишда ҳам ишлатилади. 5. Шивиқсимон туясингрен (Аtraphaxis vigrata). Бута ёки бутача. Тоғ ёнбағирларида ва қуруқ ўзанларда ўсади. 6. Жузгун ( Calligonum ). Чўлларда ўсувчи бута ёки дарахт ўсимлик. Аҳамияти: Оила вакилларнинг айрим турлари озик-овкат ўсимлиги хисобланади. Масалан: Гречиха (Fagopyrum sagittatum) сернам жойларда ўстирилади. Унинг маданий экин сифатида бир неча навлари бор. Кўпчилиги доривор ўсимлик ҳисобланади, унинг таркибида аскорбин кислота, ҳаёт учун зарур витаминлар ва танид (ошловчи) моддалари учрайди.
Teglar
Torondoshlar oilasi va ularni dorivorlik xususiyatlari

Muallif
Abdulloh | عبدالله
Tasdiqlangan sotuvchi