




Тромбоцитлар
Mahsulot tavsifi
Тромбоцитлар ёки қон пластинкалари, суяк кўмигининг гигант ҳужайралари-мегакариоцитлардан ҳосил бўлади. Тромбоцитлар юмалоқ ёки бироз овал ясси шаклга эга, уларнинг диаметри 2-5 мкм га тенг. Тромбоцитлар ядросиз, лекин уларда (200га якин) гранулалар мавжуд. Қон томир эндотелийсидан бошқа юзага текканда тромбоцитлар фаоллашади, тромбоцит диаметридан 5-10 марта катта 10 га яқин ўсимта0 ҳосил бўлади. Бу ўсимталар қон оқишини тўхтатишда катта аҳамиятга эга. Одамлар қонидаги тромбоцитлар миқдори 180-320х109/л ёки 1 мкл қонда 180000 – 320000 ни ташкил қилади. Тромбоцитлар қондаги миқдорининг ортиши тромбоцитоз, камайиши эса тромбоцитопения деб аталади. Тромбоцитлар қуйидаги функцияларни бажаради: ангиотрофика – қон томирлар эпителисини озиқлантириш; тромбоцитар тромб ҳосил килиш; қон ивиши ва фибринолизда иштирок этиш; жароҳатланган қон томирларини торайтириш. Тромбоцитларнинг асосий функцияси гемостазда иштирок этишидир.
Teglar
Тромбоцитлар
Muallif
Islam UZB
Tasdiqlangan sotuvchi