

Тоҳир Долиев
Mahsulot tavsifi
Тоҳир Долиев 1957 йил 8 ноябрда Самарқанд вилояти Оқдарё туманининг Янгиқўрғон қишлоғида туғилган. Шу қишлоқдаги 2 ўрта мактабни битирган. Оилали, 4 нафар фарзанди ва 5 нафар набираси бор. Ҳозирда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшайди. 1979-1984 йилларда Самарқанд давлат университетида ўқиган. Меҳнат фаолияти давомида “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Халқ сўзи”, “Қишлоқ ҳаёти” каби етакчи нашрлар ва Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлигида турли лавозимларда ишлаган. 2007 йилдан буён “Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” ҳамда “Агро илм” журналлари бош муҳаррири бўлиб ишлаб келмоқда. Тоҳир Долиев болалигидан шеърлар ва турли мавзудаги мақолалари билан дастлаб туман газетасида фаол қатнашиб қалами чархланган ижодкор. У турли тақдирлар ва қисматлар, уларнинг қувончу шодликлари, дарду кечинмаларини ўз мақола ва шеърларида ифодалайдиган адибдир. Т.Долиев турли жанрларда ижод қилиб келади. Ватанни, халқни улуғлаш, табиатга ошуфталик, болалик ва қишлоқ соғинчи, оддий одамлар қалб кечинмалари унинг ижодида етакчи мавзуларни ташкил қилади. Ижодкорнинг турли йилларда “Соғинч ҳислари”, “Мутойиба”, “Қалб садолари”, “Тўрт фасл” каби назмий ва насрий тўпламлари, “Қишлоқ одамлари”, “Икки армон”, “Ношукурлар” сингари достонлари нашр этилган бўлиб, бу катта-кичик асарлар ёш авлодни Ватанни севишга, ота-онани қадрлашга, илму урфон эгаллашга ундайди, адабиётга ошно этади.
Teglar
Тоҳир Долиев
Muallif
Islam UZB
Tasdiqlangan sotuvchi